locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Луис Диас – «Бавария» футболчиси (Романо)

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Луис Диас – «Бавария» футболчиси (Романо)
Фото: Getty Images

«Бавария» тез орада Луис Диаснинг трансферини эълон қилади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, Мюнхен клуби 28 ёшли ҳужумчи учун “Ливерпул”га 75 миллион евро (бонуслар билан бирга) тўлашга тайёр.

Ҳозирда "Бавария" ва "Ливерпуль" клублари бонуслар борасида музокара олиб бормоқда. Барча шартлар келишилгандан сўнг Диас тиббий кўрикдан ўтади.

Журналистнинг таъкидлашича, колумбиялик вингер амалдаги Бундеслига чемпионлари билан 4 йиллик шартномага имзо чекади.

Эслатиб ўтамиз, Диас мерсесайдликлар сафида умумий 3,5 мавсум давомида 148 ўйинда майдонга тушиб, 41 та гол ва 23 та ассист қайд этди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг