Луис Диас: «Бавария» билан кўпроқ унвонларни ютмоқчиман»
Фото: Getty Images
Мюнхеннинг «Бавария» клуби Германия суперкубогида ғалаба қозонди. Ҳал қилувчи ўйинда клуб «Штутгарт»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Голлар Ҳарри Кейн ва Луис Диас ҳисобига ёзилди. Колумбиялик футболчи бу ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бавария» билан кўпроқ унвонларни қўлга киритмоқчиман. Мен йирик турнирларда ғолиблик учун курашадиган клубни танлашга ҳаракат қилдим. Бу ерга келганимдан хурсандман», — дея Диаснинг сўзларидан келтиради Бундеслига расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, «Бавария» июль ойи охирида уни «Ливерпул»дан 70 миллион евро эвазига сотиб олганди.
Баҳром Бобонов
Редактор