Луис де ла Фуэнте Жаҳон чемпионатлари тарихида рекорд ўрнатди
Шу пайтгача бу натижа Висенте дель Боскега тегишли эди.
ФОТО: Getty images
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Жаҳон чемпионатлари тарихида энг ёши улуғ чемпион мураббийга айланди.
Испания финалда Аргентинани қўшимча бўлимларда 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, иккинчи марта жаҳон чемпиони бўлгач, 65 ёш ва 28 кунлик де ла Фуэнте ушбу рекордни ўз номи билан боғлади.
Шу пайтгача бу натижа испаниялик мутахассис Висенте дель Боскега тегишли эди. У 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Испания билан ғолиб чиққан вақтида 59 ёш-u 220 кунлик бўлган.
Луис де ла Фуэнте Испания терма жамоасини 2023 йилнинг январидан буён бошқариб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил 31 июлга қадар мўлжалланган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист