Луис де ла Фуэнте: «Ламин ниҳоят яна идеал жисмоний ҳолатга қайтди»
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте футбол бўйича 2026-йилги Жаҳон чемпионати «H» гуруҳи 2-тури доирасида Саудия Арабистони миллий жамоасига қарши кечган учрашувда (4:0) Ламин Ямал ва Микел Оярсабалнинг ўйинига баҳо берди.
«Ламин ниҳоят яна идеал жисмоний ҳолатга қайтди ва бутун ўйин давомида ҳаракат қилишга қодир. Микелга келадиган бўлсак — унда кичик қийнчиликлар бор эди, тафсилотларга чуқур киришиш шарт эмас, лекин у ҳар доим энг юқори даражадаги ўйинни намойиш этади.
Албатта, биз ўйин қандай тус олаётганини кузатишимиз керак эди, бироқ бугун мақсадимиз сари муҳим қадам ташланди. Ламин яна идеал формасига кирди, уни ўйин давомида алмаштирганимиз ҳам яхши бўлди, шунда у янада кўпроғига интилишда давом этади», — дея де ла Фуэнтенинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда FIFA расмий сайти.