locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Луис де ла Фуэнте: «Италиянинг мундиалсиз қолиши саралаш қай даражада қийинлигини кўрсатади»

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Италиянинг Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Италия миллий жамоасининг ЖЧ-2026 йўлланмасидан қуруқ қолганига муносабат билдирди. Эслатиб ўтамиз, ҳал қилувчи плей-офф баҳсида италияликлар Босния ва Герцеговинага имкониятни бой беришган эди (1:1, пенальтилар сериясида 1:4).

«Саралаш босқичидан ўтиш — бу жуда қийин вазифа. Бу улар иштирок этмайдиган кетма-кет учинчи Жаҳон чемпионати бўлади. Бу ҳолат уларнинг кўп йиллар давомида эришган ютуқлари қай даражада қадрли эканини яна бир бор таъкидлайди», — деди де ла Фуэнте.

«Скуадра Адзурра» ўз тарихида илк бор кетма-кет учта мундиалга йўлланма ололмади. Италияликлар охирги марта 2014 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этган ва ўшанда гуруҳ босқичидан чиқа олмаган эди. Маълумот учун, Италия тўрт карра дунё чемпиони ҳисобланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг