locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Луис де ла Фуэнте Испания терма жамоаси билан шартномасини 2032 йилгача узайтирди

Томонлар ўртасидаги келишув 2032 йилгача амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Луис де ла Фуэнте Испания терма жамоаси билан шартномасини 2032 йилгача узайтирди
ФОТО: Getty images

Испания Футбол Федерацияси (RFEF) миллий терма жамоа бош мураббийи Луис де ла Фуэнте билан янги шартнома имзоланганини маълум қилди. Томонлар ўртасидаги келишув 2032 йилгача амал қилади.

Федерация де ла Фуэнте бошчилигидаги терма жамоа эришган натижаларни юқори баҳолади. Испаниялик мутахассис қўл остида жамоа Миллатлар лигаси, Европа чемпионати ва Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. Шунингдек, Испания узоқ вақт давомида мағлубиятсиз ўйинлар сериясини қайд этиб, миллий терма жамоалар орасида тарихий натижа ўрнатди.

«Шартноманинг 2032 йилгача узайтирилиши ўз мамлакатида тарбия топган мураббий билан ҳамкорликдаги давомийликни таъминлайди. Европа ва жаҳонни забт этган де ла Фуэнте янги циклга меҳнатсеварлик, камтарлик, бирдамлик ва жамоавий руҳ тамойиллари асосида кириб боради», — дея маълум қилди RFEF матбуот хизмати.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг