Луис де ла Фуэнте: «Иккинчи бўлимда бизга аниқлик етишмади»
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Миллатлар лигаси доирасида Чехияга қарши ўтказилган учрашув ҳақида фикр билдирди. «Қизил фурия» ўз майдонида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
«Шогирдларим биринчи бўлимда устунлик қилдилар ва бир қатор яхши вазиятларга эга бўлдик. Танаффусдан кейин муносабатимиз ўзгарди, деб айта олмайман, аммо алмаштиришлар амалга оширдик. Шундан сўнг ўйин суръати ўзгарди. Иккинчи бўлимда бизга ўткирлик етишмади.
Биз ғалаба қозонишни ўйлаймиз, аммо футболчилар ҳақида қайғуришни ҳам унутмаймиз. Уларнинг ҳеч бири кетма-кет учта тўлиқ учрашувда майдонда бўлмади», — дея мураббийнинг сўзларини УЕФА матбуот хизмати келтирган.
Луис де ла Фуэнте шогирдлари навбатдаги учрашувни сафарда Хорватия терма жамоасига қарши ўтказади.