Луис де ла Фуэнте: «Биз кўпроғини хоҳлаймиз»
Испанларнинг ҳисобида ўртоқлик ўйинларисиз мағлубиятсиз серияни 29 ўйинга етди.
ФОТО: Getty images
Луис де ла Фуэнте Испания терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Болгарияга (4:0) қарши баҳсидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, испанларнинг ҳисобида ўртоқлик ўйинларисиз мағлубиятсиз серияни 29 ўйинга (24 ғалаба, 5 дуранг) етказди ва 2010-2013 йилларда Висенте Дель Боске даврида ўрнатилган рекордни такрорлади.
"Биз Испания терма жамоасининг рекорд сериясини такрорладик, аммо бу менинг эмас, футболчиларнинг хизмати. Шундай бўлса-да, биз кўпроқ нарсани хоҳлаймиз. Бу жамоа, бу жамоа янги ғалабалар, янги ютуқлар учун курашишдан чарчамайди," — деди Испания терма жамоаси устози.
Розикжон Султонмуродов
Журналист