«Лугано» Беҳруз Каримовнинг трансферини эълон қилди
9 ёшли Каримов «Лугано» 2031 йил 30 июнига қадар амал қиладиган беш йиллик шартномага имзо чекди.
ФОТО: Getty images
Швейцариянинг «Лугано» клуби Беҳруз Каримовни тўлиқ трансфер қилганини маълум қилди.
Ўзбекистонлик ёш ўнг қанот ҳимоячиси «Сурхон»дан Тессинга кўчиб ўтди. 19 ёшли Каримов «Лугано» 2031 йил 30 июнига қадар амал қиладиган беш йиллик шартномага имзо чекди.
Каримов Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси ҳисобланади ва яқинда Фабио Каннаваро бошқараётган миллий терма жамоа таркибида АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида иштирок этди. Унда ёш ҳимоячи 2006 йилги жаҳон чемпиони бўлган италиялик мутахассис ишончини қозониб, Колумбия ва Португалияга қарши учрашувларда майдонга тушди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист