locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лотар Маттеус: \"Мбаппе Дешам даврида Франция терма жамоасининг ҳақиқий етакчисига айланди\"

Германия футболи афсонаси Мбаппенинг ўйини ва жамоага таъсири ҳақида юқори фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Германия футболи афсонаси Лотар Маттеус Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг ўйини ва жамоага таъсири ҳақида юқори фикр билдирди.

Маттеуснинг таъкидлашича, Дидье Дешам бошқарувида Мбаппе нафақат жамоанинг асосий тўпурарига, балки ҳақиқий етакчига ҳам айланган.

"Мбаппе Дешам даврида Франция терма жамоасининг ҳақиқий етакчисига айланди. У энди фақат гол урадиган футболчи эмас, балки бутун жамоани ортидан эргаштира оладиган лидер," — деди Маттеус.

Германиялик собиқ футболчи Мбаппенинг ЖЧ-2026даги ўйинларини ҳам алоҳида эътироф этиб, унинг майдондаги масъулияти ва сардор сифатидаги ҳаракатлари Франциянинг муваффақиятида муҳим омиллардан бири бўлаётганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Килиан Мбаппе ЖЧ-2026 давомида Франция терма жамоасининг энг сермахсул футболчиларидан бири бўлиб турибди. Дешам бошчилигидаги "Les Bleus" кетма-кет учинчи бор Жаҳон чемпионати ярим финалига йўл олди ва финал йўлламаси учун Испанияга қарши баҳс олиб боради.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг