locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лос-Анжелос-2028: Олимпия ўйинларида футбол жамоаларининг сони қисқарди

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Лос-Анжелос-2028: Олимпия ўйинларида футбол жамоаларининг сони қисқарди
ФОТО: Olympic.com

2028-йил Лос-Анжелосда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларининг дастурларига бир қатор ўзгаришлар кирилмоқда. Жумладан, футбол баҳсларида эркаклар учун 12 та, аёллар учун 16 та квота ажратилади. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Сўнгги Олимпия ўйинларида бунинг акси, яъни эркаклар жамоалари учун 16, аёллар учун эса 12 та квота белгиланган эди. Бу йилдан аёллар футболига ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Шу боис 2028-йилги Олимпия ўйинларида аёллар жамоаси учун кўпроқ квота белгилангани хабар қилинган.

Маълумот учун, 2024-йилги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам қатнашган эди. Темур Кападзе бошчилигидаги футболчилар гуруҳда Испания, Миср ва Доминикан Республикасига қарши баҳс олиб борган ва 1 очко тўплаган ҳолда мусобақадаги иштирокини якунлаган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг