locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лоренцо Пеллегрини АПЛга йўл олиши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Лоренцо Пеллегрини АПЛга йўл олиши мумкин
Фото: Getty Images

"Рома" ярим ҳимоячиси Лоренцо Пеллегрини фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда журналист Николо Скира.

Манбага кўра, 29 ёшли италиялик футболчига АПЛ клуби қизиқиш билдирмоқда. Ўйинчининг ўзи таклифни ўйлаб кўради. Айни пайтда "Рома" 2026 йилнинг ёзида шартномаси якунига етадиган Пеллегрини билан битимни узайтириш бўйича музокаралар олиб бормаяпти.

Аввалроқ унга “Бока Хуниорс” клуби ҳам қизиқиш билдиргани хабар қилинганди.

Пеллегрини 2024/25 йилги мавсум 34 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг