Лондоннинг икки клуби Уилямс учун даъвогар
Жорий мавсумда Нико Уилямс басклар сафида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди.
ФОТО: Getty images
Лондоннинг “Челси” ва “Тоттенхэм” клублари қишки трансфер ойнасида “Атлетик” ҳужумчиси Нико Уилямсни олиб келмоқчи. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.
Манбага кўра, икки клуб Евро-2024 чемпиони бўлган 23 ёшли испаниялик вингер учун 70 млн еврони тўлиқ тўлашни таклиф қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ёзда Уилямс “Барселона”га ўтишга яқин келганди, аммо трансфер амалга ошмаган ва футболчи ўз клуби билан 2035 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолагaнди.
Жорий мавсумда Нико Уилямс басклар сафида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатма қайд этган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист