locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лондоннинг икки клуби Сансет учун даъвогар

Футболчининг "Атлетик" билан амалдаги шартнома муддати 2032 йил июнь ойи охирида тугайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Лондоннинг икки клуби Сансет учун даъвогар
ФОТО: Getty images

"Атлетик" клуби хавбеки Ойан Сансет Испания чемпионатини Англия Премьер-лигасига алмаштириши мумкин. Бу ҳақда Fichajes хабар берди.

Манбага кўра, “Арсенал” ва “Тоттенхэм” жамоалари 25 ёшли ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Сансетнинг басклар билан тузган меҳнат шартномасида 80 миллион евро миқдорида товон пули банди кўрсатилган.

Футболчининг "Атлетик" билан амалдаги шартнома муддати 2032 йил июнь ойи охирида тугайди.

Испаниялик футболчи жорий мавсумда бешта учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг