locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лондон клуби Родригонинг трансфери учун 85 млн евро таклиф қилди

Унга “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль” ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Лондон клуби Родригонинг трансфери учун 85 млн евро таклиф қилди
ФОТО: Getty images

Мадриднинг “Реал” клуби футболчиси Родриго Гоэс фаолиятини Англия Премьер Лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.

Манбага кўра, бразилиялик вингерга “Тоттенҳэм” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Унга кўра, лондонликлар Родригони қишки трансфер ойнаси вақтида жамоага олиб келишни истамоқда. Бунинг учун инглиз клуби “Реал”га 85 миллион евро тўлашга тайёр эканлигини билдирган.

Ўз навбатида футболчининг ўзи ҳам фаолиятини бошқа жамоада давом эттирмоқчи. У жаҳон чемпионати олдидан юқори формага киришни истамоқда.

Родригога нафақат “Тоттенҳэм”, балки “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль” ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Форвард жорий мавсум “Реал Мадрид” сафида жами 13 та учрашувда майдонга тушиб, иккита голли узатма муаллифига айланган. Унинг клуб билан шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг