«Локомотив»га қарши назорат учрашувлари ўтказилди
Бугун ОКМК жамоаси навбатдаги ўқув-машғулот йиғини доирасида Тошкентнинг «Локомотив» клубига қарши иккита назорат учрашувида майдонга тушди.
Мазкур баҳслар давомида мураббийлар штаби футболчиларнинг жисмоний ҳолатини баҳолаш, турли тактик ечимларни амалда синовдан ўтказиш ҳамда таркибдаги комбинацияларни кўздан кечириш имконига эга бўлди.
Биринчи учрашувда вакилларимиз 2:1 ҳисобида мағлуб бўлишди. Жамоамиз сафидаги ягона голга 22-дақиқада Али Абдураҳмонов муаллифлик қилди.
Иккинчи баҳсда ҳам мураббийлар штаби таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Якунда «Локомотив» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Назорат учрашувлари натижасидан қатъи назар, мазкур баҳслар мураббийлар штабига жамоанинг айни пайтдаги ҳолатини баҳолаш, мавжуд камчиликларни аниқлаш ва мавсумолди тайёргарликнинг кейинги босқичлари учун зарур хулосалар чиқариш имконини берди.
Назорат ўйини. 1-ўйин
ОКМК — «Локомотив» 1:2
Голлар: Али Абдураҳмонов (22) — Илья Еличич (9), Жафр Баҳодиров (25)
Биринчи ўйин таркиби: Ҳамидулло Абдунабиев — Элдорбек Бегимов, Абубакр Ризо Турдиялиев, Шаҳзод Тоиров, Аҳмадулло Муқимжонов — Аброp Саримсоқов, Риан Исломов, Ҳазратжон Турсункулов — Нодирбек Абдураззоқов, Али Абдураҳмонов, Фариджон Абдуллаев
Назорат ўйини. 2-ўйин
ОКМК — «Локомотив» 0:2
Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов (16), (38)
Иккинчи ўйин таркиби: Жавоҳир Ильясов, Дилшодбек Аҳмадалиев, Аброp Каримов, Георги Папава, Авазбек Ўлмасалиев, Саидафзалхон Аҳроров — Сиаваш Ҳақназарӣ, Ариҳиро Сентоку — Азиз Холмуродов, Урош Койич, Асад Собиржонов