locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лофтус-Чик учун мавсум якунланди — манба

«Милан» яримҳимоячиси «Парма»га қарши ўйинда жиддий жароҳат олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Милан» яримҳимоячиси Рубен Лофтус-Чик Италия А Сериясининг 26-турида «Парма»га қарши баҳсда (0:1) олган оғир жароҳати сабабли жорий мавсумда бошқа майдонга туша олмаслиги мумкин.

Учрашувнинг 8-дақиқасида инглиз футболчиси Алексис Салемакерснинг узатмасидан сўнг тўп учун курашда рақиб дарвозабони Эдоардо Корви билан тўқнашиб кетди. Зарбада Лофтус-Чик майдонга қулади ва бўйни махсус корсет билан мустаҳкамланган ҳолда замбилда олиб чиқиб кетилди.

Sky Sport Italia хабар беришича, дастлабки тиббий кўрик натижалари қуйидагиларни аниқлади:

  • Юқори жағда камида иккита тишнинг сингани;
  • Пешона ва юз қисмида иккита чуқур яра;
  • Ижобий жиҳати шундаки, футболчи ҳушини йўқотмаган ва унда мия чайқалиши кузатилмаган.

Яқин вақт ичида футболчи жағ-юз жарроҳлик амалиётини ўтади. Тишларни барқарорлаштириш учун махсус винтлар ёки пластиналар ўрнатилиши мумкин. Шунингдек, маълум муддат давомида футболчи фақат зонд орқали овқатланишига тўғри келади.

Ҳозирча Лофтус-Чикнинг майдонга қайтиши муддати номаълумлигича қолмоқда, чунки бундай жароҳат футболчилар учун хос эмас. Катта эҳтимол билан, «россонерилар» яримҳимоячиси учун мавсум якунланди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг