locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпул»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум бўлди

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
«Ливерпул»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум бўлди
ФОТО: Getty Images

«Ливерпул» ёзги трансферлар вақтида «Ньюкасл»нинг швед ҳужумчиси Александр Исакни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, «магпайлар» 25 ёшли футболчи учун камида 120 миллион фунт стерлинг талаб қилмоқда.

Қайд этилишича, мерсисайдликлар Исакнинг трансфери учун худди шу маблағни тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Исак жорий мавсум барча турнирларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 100 миллион евроға баҳоланмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг