locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль»нинг Янкуба Минте бўйича музокаралари боши берк кўчага кирди

22 ёшли гамбиялик футболчининг трансфери ҳозирча амалга ошмай қолиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Ливерпуль»нинг «Брайтон» вингери Янкуба Минте бўйича олиб борилаётган музокаралари ҳозирча ижобий якунланмади. Томонлар сўнгги бир сутка ичида трансфер шартлари бўйича келишувга яқинлаша олмаган. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълумотига таянилиб хабар берилди.

22 ёшли гамбиялик футболчининг трансфери ҳозирча амалга ошмай қолиши мумкин. «Ливерпуль» эса ҳужум чизиғини кучайтириш учун бозордаги бошқа вариантларни ҳам ўрганишда давом этмоқда.

Манбага кўра, Мерсисайд клубининг ҳужумдаги асосий мақсади ҳозирча ПСЖ вингери Бредли Баркола бўлиб қолмоқда. Шунга қарамай, «Ливерпуль» қанот учун яна бир футболчи билан шартнома имзолаш ниятида.

Маълумот учун, Transfermarkt Янкуба Минтенинг бозор қийматини 45 миллион евро деб баҳоламоқда. Аввалроқ 22 ёшли футболчининг «Ливерпуль»га ўтишни истатаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг