locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Ливерпуль”нинг собиқ футболчиси LinkedIn орқали клуб қидирмоқда

28 ёшли футболчи ҳозирда эркин агент мақомида.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Ливерпуль”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Ови Эжария фаолиятини давом эттириш учун ноодатий йўлни танлади. 28 ёшли футболчи ҳозирда эркин агент мақомида бўлиб, янги клуб топиш мақсадида LinkedIn платформасида ўз хизматларини таклиф қилди.

Эжария ўз саҳифасида марказий ярим ҳимоянинг 6, 8 ва 10-рақамли позицияларида, шунингдек чап қанотда ҳам ўйнай олишини кўрсатган. Футболчи мос таклифга эга клублар ёки бундай вариантлардан хабардор шахсларни бевосита боғланишга чақирган.

Инглиз футболчисининг сўнгги клуби Испаниянинг “Реал Овийедо” жамоаси бўлди. Эжария ўтган мавсум Ла Лигада 8 та учрашувда майдонга тушди. Шартномаси якунлангач, у эркин агентга айланди.

Маълумот учун, Эжария “Арсенал” ва “Ливерпуль” академияларида таҳсил олган. У Юрген Клопп қўл остида 2016 йилда “Ливерпуль” асосий жамоасида дебют қилган ва мерсисайдликлар сафида жами 8 та расмий учрашув ўтказган. Фаолияти давомида “Сандерленд”, “Рейнжерс” ва “Рединг” клубларида ҳам тўп сурган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг