locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Ливерпул”нинг собиқ футболчиси фаолиятидаги энг қийин рақибни айтди: “Лионел Месси”

Месси ҳозир MLSда тўп сурмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Тоттенҳэм” ҳимоячиси ва “Ливерпул”нинг собиқ футболчиси Эндрю Робертсон фаолияти давомида дуч келган энг қийин рақибини айтди. Шотландиялик футболчи “Stick to Football” дастурида бу борада Лионел Мессини алоҳида кўрсатди.

Робертсон айнан 2019 йилги Чемпионлар лигаси ярим финалида “Камп Ноу”да Мессига қарши ўтган учрашувни эслади. “Лионел Месси. Чемпионлар лигаси ярим финали, “Камп Ноу”да”, — дея жавоб берди ҳимоячи.

Ўша баҳсда “Барселона” “Ливерпул”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган, Месси эса иккита гол урган эди. Аргентиналик футболчининг иккинчи голи жарима зарбасидан киритилган бўлиб, бу унинг “Барселона” сафидаги 600-голи бўлган.

Маълумот учун, “Ливерпул” жавоб учрашувида “Барселона”ни “Энфилд”да 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олган. Кейинчалик мерсисайдликлар финалда “Тоттенҳэм”ни енгиб, 2018/19 йилги Чемпионлар лигаси ғолибига айланган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг