«Ливерпуль»нинг Шлоттербек трансфери бўйича позицияси маълум бўлди
«Боруссия Д» 26 ёшли футболчини сотишга тайёр.
ФОТО: Getty Images
«Ливерпуль» қишки трансфер ойнасида Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳимоячиси Нико Шлоттербекни сотиб олиш режасидан воз кечди. Бу ҳақда Mirror нашри Bild’га таяниб хабар берди.
Манбага кўра, «асаларилар» 26 ёшли футболчини сотишга тайёр, чунки унинг клуб билан тузган шартномаси 2027 йилда якунланади ва клуб уни бепул қўйиб юборишни истамайди. Шунга қарамай, Шлоттербек «Ливерпуль» учун асосий трансфер мақсади ҳисобланмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Шлоттербек 2022 йил ёзидан бери Дортмунд клубида тўп сурмоқда. Жорий мавсумда у барча турнирлар доирасида 14 та ўйинда иштирок этиб, икки бор голли узатма берди. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.
Насрулло Каримов
Журналист