locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпул»нинг Кёртис Жонс келажаги бўйича позицияси маълум бўлди

25 ёшли футболчига «Тоттенҳэм» ва «Интер» қизиқиш билдирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ливерпул» жамоаси қишки трансфер ойнаси якунланаётган бир вақтда яримҳимоячи Кёртис Жонс бўйича таклифларни рад этмоқда. Машҳур инсайдер Фабрицио Романо маълум қилишича, «қизиллар» 25 ёшли футболчини ижарага бериш ниятида эмас.

Жонсга бўлган қизиқиш анча жиддий. Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби бундан уч ҳафта олдин мерсисайдликларга мурожаат қилган бўлса, Италия чемпиони «Интер» жума куни, яъни 30 январь санада ўз таклифини йўллаган.

Бироқ «Ливерпул» раҳбарияти қатъий талаб қўйган: Жонс фақат бир шарт билан ижарага кетиши мумкин — агар у клуб билан амалдаги шартномасини узайтирса. Ҳозирча футболчининг амалдаги келишуви 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Маълумот учун, Кёртис Жонс «Ливерпул» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсумда жамоанинг муҳим бўлакларидан бирига айланган ва барча турнирлар доирасида 29 та учрашувда майдонга тушган. Transfermarkt портали ушбу иқтидорли яримҳимоячининг бозор қийматини 40 миллион евро деб баҳолаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг