“Ливерпул”нинг икки нафар футболчиси “Наполи”га ўтишга яқин турибди
“Наполи” “Ливерпул”нинг икки ҳужумчиси Дарвин Нуньес ва Федерико Кьезани сотиб олишга яқин турибди. Бу ҳақда La Repubblica нашрига таянадиган TEAMtalk хабар бермоқда.
Манбага кўра, “қизиллар” Нуньес ва Кьезанинг эҳтимолий сотувидан жами 105 миллион евро ишлаб олмоқчи. “Наполи” келаси ҳафта мерсисайдликларга тегишли таклиф билан чиқиши мумкин.
Қайд этилишича, номи тилга олинган футболчиларнинг трансфери билан жамоа бош мураббийи Антонио Конте шахсан ўзи қизиқмоқда.
Маълумот учун, Кьеза ўтган мавсум мерсисайдликлар сафида 14 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Нуньес эса ўтган мавсум 47 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.