locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Ливерпуль”ни ёзги трансферлар вақтида уч нафар ҳужумчи тарк этиши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Ливерпуль”ни ёзги трансферлар вақтида уч нафар ҳужумчи тарк этиши мумкин
ФОТО: Getty Images

Англиянинг “Ливерпуль” клуби ёзги трансферлар вақтида уч нафар ҳужумчи билан хайрлашиши мумкин. Бу ҳақда журналист Флориан Плоттенберг хабар бермоқда.

Манбага кўра, Саудиянинг бир қатор клублари уруғвайлик ҳужумчи Дарвин Нунесга қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, мерсисайдликларда яна икки ҳужумчи бўйича ҳам таклиф бор.

Қайд этилишича, Диогу Жота ва Луис Диас ҳам ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳолатда янги форвард топиш “Ливерпуль” учун устувор вазифага айланиши хабар қилинмоқда.

Маълумот учун, Луис Диас жорий мавсум 49 та ўйин ўтказиб, 17 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Нунес эса 46 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 7 та ассистни ўз номига ёздириб қўйди. Жота 36 та ўйин ўтказиб, 9 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг