«Ливерпул»ни бошқариши мумкин бўлган яна икки номзод маълум бўлди
«Ливерпул» Арне Слот ишдан бўшатилиши мумкин бўлган тақдирда «Кристал Пэлас» бош мураббийи Оливер Гласнерни унинг ўрнига номзод сифатида кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Caught Offside хабар берди.
Манбага кўра, мерсисайдликлар раҳбарияти австриялик мутахассисни яқин келажак учун реал вариант деб билади. «Қизиллар» Гласнер жамоани барқарорлаштиришга қодир ва рақобатбардошлигини сақлаб қолади, деб ҳисобламоқда.
Узоқ муддатли стратегик танлов сифатида «Ливерпул» ҳозирда «ПСЖ»ни бошқараётган Луис Энрике номзодини ҳам кўриб чиқмоқда. Испан мутахассиси «синовдан ўтган ғолиб, ўзини ўйлайдиган футболчиларни бошқара оладиган ва ҳужумкор принципларга риоя қиладиган» мураббий сифатида тавсифланади.
Эслатиб ўтамиз, Англия чемпионати 15-туридан сўнг «Ливерпул» 23 очко тўплаб, 10-ўринда бормоқда.