locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль»га Йилдиз керак

Аввалроқ, “Ювентус” клуби АПЛнинг икки жамоасидан тушган таклифни рад этганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпуль» Йилдиз учун курашга қўшилди
ФОТО: Getty images

“Ливерпуль” таркибни кучайтириш мақсадида “Ювентус” форварди Кенан Йилдизни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Caught Offside хабар берди.

Манбага кўра, туркиялик 20 ёшли футболчига “Ливерпул”дан ташқари “Челси” ва “Арсенал” ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Аввалроқ, “Ювентус” клуби АПЛнинг икки жамоасидан тушган таклифни рад этганди.

Ҳозирда клуб ва футболчи ўртасида янги шартнома бўйича музокаралар давом этмоқда. Туринликлар уни 2030 йилгача узайтирилган битим орқали ўз лойиҳасининг муҳим қисми сифатида сақлаб қолишга ишонмоқда.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Йилдиз 13 та ўйинда 3 та гол ва 4 та ассист қайд этди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг