«Ливерпуль»да Салоҳни ўрнини босиши мумкин бўлган асосий номзодлар рўйхати эълон қилинди
«Ливерпуль» клуби жорий мавсум якунида жамоани тарк этишини эълон қилган Муҳаммад Салоҳнинг ўрнини босиши мумкин бўлган футболчиларни қидиришни бошлади. Журналист Фабрис Хоукинс мисрлик юлдузга муқобил сифатида кўрилаётган асосий номзодлар номини маълум қилди.
«Майкл Олисе барча йирик Европа клубларининг трансфер рўйхатида биринчи ўринда турибди, бироқ «Бавария» уни қўйиб юбормоқчи эмас. Шунингдек, Ян Диоманд ва Франсишку Консейсау каби бир қатор ёш иқтидорли футболчилар ҳам кузатув остига олинган.
Ўтган йили «мерсисайдликлар» «Пари Сен-Жермен» аъзоси Бредли Барколяга қизиқиш билдирган эди. Ҳозирда у ўз клуби билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Йирик клублар ушбу музокаралар жараёнини диққат билан кузатиб боришмоқда ва агар томонлар келиша олмаса, вазиятдан унумли фойдаланиб қолишга тайёр турибди», — деб ёзди Хоукинс ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мисрлик ҳужумчи жорий мавсум охирида мерсисайдликлар сафини тарк этишини эълон қилганди.