«Ливерпуль» Жюль Кунде ни ўз сафига қўшиб олмоқчи
«Барселона» ҳимоячиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
ФОТО: Getty Images
«Барселона» клуби ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Жюль Кунде фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Daily Mail нашрининг хабар беришича, «Ливерпуль» ушбу футболчини ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган.
Манба берган маълумотларга кўра, француз футболчисининг трансфер баҳоси тахминан 80 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.
Кунде 2022 йилнинг ёзидан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда — у каталонияликлар таркибига «Севилья»дан ўтган эди.
Жорий мавсумда Жюль «кўк-анорранглилар» сафида барча мусобақаларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали 27 ёшли ҳимоячининг бозор қийматини 65 миллион евро деб баҳоламоқда.
Насрулло Каримов
Журналист