locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпул» Жотани туғилган куни муносабати билан хотирлади

Португалиялик футболчи агар тирик бўлганида 29 ёшни қаршилаган бўларди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпул» Жотани туғилган куни муносабати билан хотирлади
ФОТО: Getty Images

«Ливерпул» бугун ўз собиқ ҳужумчиси Диогу Жотани хотирлади. 4-декабрь куни португалиялик футболчи 29 ёшини нишонлаган бўларди. Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 3 июль санасида Жота ва унинг укаси Андре йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлганди.

«Бугун ҳам, ҳар куни бўлгани каби, биз Диогу Жотани ёдга оламиз. У бугун 29 ёшга тўлган бўларди. Бутун меҳримиз, ўй-хайолларимиз ва дуоларимиз унинг рафиқаси Руте, ота-онаси, яқинлари, дўстлари ва укаси Андре билан. У абадий қалбимизда қолади, абадий бизнинг 20-рақамимиз», — дейилади клубнинг расмий ижтимоий тармоқлардаги баёнотида.

Португалиялик ҳужумчи 2020 йилдан бошлаб «Ливерпул» шарафини ҳимоя қилган. Жамоа таркибида у Англия чемпиони бўлган, шунингдек, Англия Кубоги ва Лига Кубогини қўлга киритган. Унинг вафотидан сўнг клуб 20-рақамни муомаладан чиқарган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг