locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль» Жереми Жаке трансфери бўйича оғзаки келишувга эришди

Мерсисайдликлар 19 ёшли ҳимоячи учун 55+5 млн фунт тўлашга рози бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ливерпуль» клуби «Ренн» марказий ҳимоячиси Жереми Жакенинг трансфери бўйича оғзаки келишувга эришди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.

Мерсисайдликлар 19 ёшли иқтидорли ҳимоячи учун кафолатланган 55 миллион фунт стерлинг тўлашга рози бўлишди. Шунингдек, шартномада футболчининг кўрсаткичларига қараб яна 5 миллион фунт миқдоридаги бонуслар ҳам кўзда тутилган. Жаке трансфер ойнасининг сўнгги кунида «Ливерпуль»да тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ушбу футболчи учун курашда «Челси» ҳам фаол иштирок этган ва «Ливерпуль» билан бир хил молиявий шартларни таклиф қилган эди. Бироқ, «Челси» ўз ҳимоячиси Мамаду Саррни «Страсбург» ижарасидан қайтаришни режалаштираётгани сабабли, Жаке рақобатдан қочиб, танловни мерсисайдликлар фойдасига амалга оширган.

Маълумот учун, Жереми Жаке жорий мавсумни ижара асосида «Страсбург»да ўтказиб, барча турнирларда 18 та учрашувда майдонга тушди. Transfermarkt портали айни дамда ёш ҳимоячининг бозор қийматини 20 миллион евро деб баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг