locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпул» ёзги трансферлар учун тўрт нафар яримҳимоячидан иборат рўйхатни шакллантирди

«Ливерпул» ёзги трансферлар учун тўрт нафар яримҳимоячидан иборат рўйхатни шакллантирди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ливерпул» клуби ёзги трансфер ойнасида жамоа яримҳимоясини сезиларли даражада кучайтиришни режалаштирмоқда ва сотиб олиниши мумкин бўлган тўрт нафар футболчидан иборат қисқа рўйхатни тузиб чиқди. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, «Кристал Пэлас» аъзоси Адам Уортон ҳануз мерсисайдликлар рўйхатида юқори ўринни эгаллаб турибди. Агар «бурғутлар»нинг футболчи учун белгилаган нархи «Ливерпул» кутганига мос келса, музокаралар жадал давом этиши мумкин.

Шунингдек, «қизиллар» скаутлари «Монако» яримҳимоячиси Ламин Камара ҳамда «Ланс» футболчиси Мамаду Сангараннинг ўйинларини ҳам кузатиб боришмоқда.

Бундан ташқари, «Ливерпул» ҳануз «Брайтон» вакили Карлос Балебанинг имкониятларини юқори баҳоламоқда. Бироқ, футболчи учун сўралаётган 92,5 миллион евро миқдоридаги маблағ трансферга тўсқинлик қилиши мумкин. Мерсисайдликлар ёзда бир нечта позицияни кучайтиришни мақсад қилгани сабабли, бу нархни ўта юқори деб ҳисобламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг