locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпул» ёзда «Реал» юлдузи билан шартнома имзоламоқчи

Мерсисайдликлар янги мавсум олдидан таркибни жиддий тарзда кучайтиришни режалаштирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Интер» Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумкор яримҳимоячиси Арда Гюлерни ёзги трансфер ойнаси учун асосий номзодлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда. Итальянликлар 20 ёшли футболчини келаётган ёздаги юлдузли трансфер сифатида баҳоламоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

Манбага кўра, турк яримҳимоячиси ҳозирда бор эътиборини «қаймоқранглилар» сафидаги ўйинларига қаратган ва асосий таркиб учун курашишни истамоқда. Қайд этилишича, қишки трансфер ойнасида «Арсенал» Гюлер бўйича мурожаат қилган, бироқ футболчи Испания гранди сафида қолишни маъқул топган.

Жорий мавсумда Арда Гюлер барча мусобақаларда 30 та учрашувда майдонга тушиб, учта гол ва 10 та голли узатма муаллифи бўлди. Футболчининг «Реал» билан тузган амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталига кўра, унинг бозор қиймати 90 млн еврога тенг.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг