«Ливерпуль» ёзда Кьезани сотишга тайёр
“Ливерпуль” клуби ёзда Федерико Кьезани сотиш вариантини кўриб чиқади. Бу ҳақда Caught Offside хабар берди.
Манбага кўра, мерсисайдликлар 28 ёшли вингер учун 25–30 миллион евро атрофида таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Футболчи Англия чемпионатига тўлиқ мослаша олмади. Мерсисайдликлар эса Кьезани сотиш орқали бошқа ўйинчиларни ўз сафига қўшиб олишга шароит яратади.
“Ювентус” собиқ футболчисини ортга қайтаришни режалаштирмоқда. Шунингдек, “Рома” ва “Наполи” даъвогарлар қаторидан ўрин олган.
Жорий мавсумда Федерико Кьеза барча мусобақаларда 24 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол ва 3 та голли тма муаллифи бўлди. Футболчи умумий ҳисобда 392 дақиқа майдонда ҳаракат қилган. Унинг “Ливерпуль” билан тузган амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади. Тransfermarkt маълумотларига кўра, Кьезанинг бозор қиймати 18 миллион еврони ташкил этади.