locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль» ёзда Исакни сотиб юбориши мумкин

Исак «Ливерпуль» сафида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпуль» ёзда Исакни сотиб юбориши мумкин
ФОТО: Getty images

«Ливерпул»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Дитмар Хаманн швед ҳужумчиси Александер Исак атрофидаги вазиятга муносабат билдирди.

Футболчи мавсум бошида «Ньюкасл»дан 130 миллион еврога келиб қўшилган, аммо кутилган ўйин савиясини намоён эта олмаяпти.

«Мен «Ливерпуль» январда кимнидир сотишига ишонмайман, лекин агар Александер Исакнинг ишлари март ёки апрелгача яхшиланмаса, эҳтимол, ёзда уни «Барселона» каби клубга сотиш бўйича музокаралар бошланади.

Исакка талабгорлар кўп бўлади, чунки у «Ньюкасл»да ўз маҳоратларини намойиш этди. Шунингдек, кўп нарса [Уго] Экитикенинг формасига ҳам боғлиқ, чунки агар у ривожланишда давом этса, Исак асосий таркибда мустаҳкам жой олиши қийин бўлади, фақат уни қанотда ўйнашга мажбур қилишмаса», — деб Хаманннинг сўзларини келтиради Goal.

Айни пайтгача Исак «Ливерпуль» сафида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг