locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Ливерпуль” ёзда Фримпонгга ўринбосар излаган — манба

Мерсисайдликлар кўриб чиққан футболчилардан бири италиялик Марко Палестра бўлган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Ливерпуль” ёзги трансфер ойнасида ўнг қанот ҳимоясини кучайтириш имкониятини кўриб чиққан. Клубда Жереми Фримпонгнинг ўйинига нисбатан айрим шубҳалар пайдо бўлгани сабаб янги ҳимоячи вариантлари ўрганилган. Бу ҳақда The Athletic маълумотига таяниб Euro-Football хабар берди.

Мерсисайдликлар кўриб чиққан футболчилардан бири италиялик Марко Палестра бўлган. Бироқ 20 ёшли ҳимоячи якунда “Челси”га кўчиб ўтди. Шундан сўнг “Ливерпуль” лондонликлар сафидаги Мало Гюстони ижарага олиш имкониятини ҳам ўрганган.

“Челси” эса Гюстони фақат тўлиқ трансфер асосида қўйиб юборишга тайёр бўлган ва шу сабаб келишув амалга ошмаган. Натижада “Ливерпуль” янги ўнг қанот ҳимоячисини сотиб олмади.

Маълумот учун, 25 ёшли Фримпонг жорий мавсумда “Ливерпуль” сафида барча мусобақаларда 3 та учрашувда майдонга тушган ва ҳозирча гол ёки голли узатма қайд этмаган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг