locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпул» ёзда бир қатор етакчи футболчилари билан хайрлашишга тайёр

Таркибдаги оммавий ўзгаришлар Салоҳдан бошланиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ливерпул» клуби келаётган ёзги трансфер ойнасида беш-олти нафар футболчисини сотиб юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.

Манбанинг таъкидлашича, таркибдаги оммавий ўзгаришлар ўзининг жамоадаги ҳолатидан норози бўлаётган ҳужумчи Муҳаммад Салоҳдан бошланиши мумкин. Мисрлик юлдуздан ташқари, клуб раҳбарияти шартномаси ёзда якунга етадиган ҳимоячи Эндрю Робертсоннинг келажагини ҳам муҳокама қилмоқда.

Клубдаги фаолияти сўроқ остида турган бошқа футболчилар ҳақида қуйидаги маълумотлар келтирилган:

  • Ибраима Конате: «Қизиллар» ҳимоячига янги шартнома борасида ўйлаб кўриш учун апрель ойи бошигача вақт берган.
  • Федерико Кьеза: Икки мавсум давомида бош мураббий Арне Слотнинг ишончини қозона олмаган вингер бўйича келиб тушадиган таклифлар кўриб чиқилади.
  • Кертис Жонс: Гарчи Слот ушбу ярим ҳимоячига ишонса-да, футболчининг трансфер нархи юқорилиги сабабли клуб уни сотиб юбориш вариантини истисно қилмаяпти.
  • Жозеф Гомес: Ҳимоячининг келажаги кўп жиҳатдан Кона тенинг ҳолатига боғлиқ. Гомесга жамоада берилаётган кам ўйин вақти маъқул келмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпул» айни дамда УЕФА Чемпионлар Лигасининг чорак финалига йўлланма олган ва мавсумни муваффақиятли якунлашга ҳаракат қилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг