«Ливерпуль» Янкуба Минте учун 58,5 миллион евро таклиф қилди
Бироқ «Брайтон» мерсисайдликларнинг дастлабки таклифини рад этди.
Фото: Getty Images
«Ливерпуль» «Брайтон» вингери Янкуба Минтени ўз сафига қўшиб олиш учун 50 миллион фунт, яъни тахминан 58,5 миллион евро таклиф қилди. Бироқ «Брайтон» мерсисайдликларнинг дастлабки таклифини рад этди.
Манбага кўра, «Ливерпуль» ёзги трансфер ойнаси ёпилгунига қадар камида битта янги қанот ҳужумчисини харид қилишни режалаштирмоқда. 22 ёшли гамбиялик Минте клуб кўриб чиқaётган асосий номзодлардан бири. «Брайтон» эса футболчини сотишга шошилмаяпти.
Минте айни пайтда оёқ жароҳати сабаб сафдан чиққан ва тахминан икки ой майдонга туша олмаслиги кутилмоқда. Шунга қарамай, хабарларга кўра, футболчининг ўзи «Ливерпуль»га ўтиш вариантга ижобий қарамоқда.
Маълумот учун, Янкуба Минте ўтган мавсум барча мусобақаларда 36 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 4 та голли узатма қайд этди. Унинг «Брайтон» билан шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt футболчининг бозор қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.
Насрулло Каримов
Журналист