locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпул» яна бир футболчи трансферига нуқта қўйди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпул» яна бир футболчи трансферига нуқта қўйди
ФОТО: Getty Images

Англия Премьер-лигасининг амалдаги чемпиони «Ливерпул» «Борнмут» ҳимоячиси Милош Керкезни ўз сафига қўшиб олиш арафасида. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

Манбага кўра, томонлар 2030 йилгача мўлжалланган шартнома борасида келишувга эришган. Унинг трансфер нархи тахминан 45 миллион еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Керкез ўтган мавсум барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 45 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг