locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль» Ян Диомандни нишонга олди — Плеттенберг

Мерсисайдликлар «Лейпциг» ҳужумчисини Салоҳга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«RB Лейпциг» ҳужумчиси Ян Диоманд «Ливерпуль»нинг асосий трансфер мақсадига айланган. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар бермоқда.

Инглиз клуби ушбу футболчини Муҳаммад Салоҳга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда. Ҳозирда клуб ўйинчи вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда, бироқ якуний келишувга ҳали эришилмаган.

Ўз навбатида, «RB Лейпциг» ҳужумчининг маошини қайта кўриб чиқиш ва у билан шартномани узайтиришдан манфаатдор. Аввалроқ футболчига «Пари Сен-Жермен» жамоаси ҳам жиддий қизиқиш билдирётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жорий мавсумда Диоманд барча турнирлар доирасида 32 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол ва 7 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ўйинчининг бозор қиймати 75 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг