locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпул» «Волфсбург» ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

Шунингдек, «Тоттенхэм» ҳам ушбу футболчига даъвогарлик қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпул» «Волфсбург» ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
ФОТО: Getty Images

«Ливерпул» Германиянинг «Волфсбург» клуби ҳимоячиси Константинос Кулеракисга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар берди.

Манбага кўра, мерсисайдликлар 21 ёшли грек футболчисини Ибрахима Конатега ўринбосар сифатида кўрмоқда. Аввалроқ матбуотда «Реал» франциялик ҳимоячига жиддий қизиқиш билдираётгани ва у ёзда «Ливерпул»ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Шунингдек, ёш грек футболчисига «Тоттенхэм» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Кулеракис жорий мавсум барча турнирларда 10 та ўйинда майдонга тушди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 25 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг