locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпул» Витиньяга жиддий қизиқиш билдирмоқда

«ПСЖ» португалиялик яримҳимоячини 130 миллион еврога баҳоламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпул» Витиньяга жиддий қизиқиш билдирмоқда
ФОТО: Getty Images

Англиянинг «Ливерпул» клуби «ПСЖ» яримҳимоячиси Витинья ўйинини диққат билан кузатиб бормоқда. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар берди.

Манбага кўра, мерсисайдликлар скаутлари 25 ёшли португалиялик футболчини Европанинг энг техник жиҳатдан иқтидорли яримҳимоячиларидан бири сифатида баҳолашмоқда.

Хабарда айтилишича, «ПСЖ» Витиньяни қўйиб юборишга тайёр, бироқ бунга камида 130 миллион евро миқдорида таклиф келиши керак. Шу билан бирга, футболчига «Ливерпул»дан ташқари «Ювентус» ва «Арсенал» клублари ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Витинья жорий мавсум барча турнирларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 90 миллион евро деб баҳоланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг