locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль» Вирцни ижарага бериш вариантни кўриб чиқиши мумкин

Унинг «Ливерпуль» билан амалдаги шартномаси 2030 йил июнь ойининг охирига қадар мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпуль» Вирцни ижарага бериш вариантни кўриб чиқиши мумкин
ФОТО: Getty images

«Ливерпуль» немис ярим ҳимоячиси Флориан Вирцни ижарага бериш бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Мерсисайд клуби раҳбарияти январь ойидаги трансфер ойнаси вақтида 23 ёшли футболчи бўйича таклифларни кутиб қолмоқда. «Қизиллар» Вирцни Германия Бундеслигасига қайтариш вариантини ҳам кўриб чиқишга тайёр. Немис футболчиси аввал леверкузеннинг «Байер» клуби сафида муваффақиятли тўп тепган.

Шу билан бирга, «Ливерпуль» Вирцни тўлиқ трансфер асосида сотишни режалаштирмаяпти. Клуб футболчини ижарага бериш орқали унинг ўйин амалиётини тиклаши ёки келажакда жамоага қайтариши мумкин.

Айни пайтда Флориан Вирцнинг бозор қиймати 100 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Унинг «Ливерпуль» билан амалдаги шартномаси 2030 йил июнь ойининг охирига қадар мўлжалланган.

Германиялик ярим ҳимоячи жорий мавсумда АПЛда 4 та учрашув ўтказиб, 1 та голли узатма амалга оширди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг