«Ливерпуль» Вирц билан хайрлашиши мумкин
«Ливерпуль» ҳужумкор ярим ҳимоячи Флориан Вирцни 2027 йил ёзида, агар унга нисбатан кутилган ўсиш кузатилмаса, сотишга тайёр. Шу билан бирга, 23 ёшли ярим ҳимоячининг қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши истисно қилинган. Бу ҳақда Bild хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Вирцнинг бошқа клубга ўтишига унинг йилига 20 миллион евро маоши тўсқинлик қилиши мумкин. Бироқ «Манчестер Сити», «Арсенал» ва «Челси» бу молиявий шартларни қаноатлантиришга қодир.
Германиялик футболчи 2025 йил ёзида «Ливерпуль»га ўтган. Шу вақт давомида Вирц барча мусобақаларда 55 та учрашувда иштирок этиб, 7 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.
Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 100 миллион еврони ташкил этади.