locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль» Ватару Эндони қишда сотиши мумкин

33 ёшли япон футболчиси жорий мавсумда АПЛда бирор дақиқа ҳам майдонга тушмади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпуль» Ватару Эндони қишда сотиши мумкин
ФОТО: Getty images

«Ливерпуль» раҳбарияти ярим ҳимоячи Ватару Эндо бўйича қишки трансфер ойнасида келадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

TEAMtalk маълумотига кўра, клуб айни вақтда Эндонинг эҳтимолий кетишидан кейин марказий ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш вариантларини ҳам ўрганмоқда.

33 ёшли япон футболчиси жорий мавсумда АПЛда бирор дақиқа ҳам майдонга тушмади. У чемпионатнинг дастлабки тўртта учрашувида захирада қолди. Бундан ташқари, Эндо «Ливерпуль»нинг Чемпионлар лигаси учун рўйхатидан ҳам жой олмади.

Футболчининг шартномаси мавсум охирида якунланади. Шу боис январь ойидаги трансфер ойнаси «Ливерпуль» учун ундан трансфер маблағи ишлаб олишнинг сўнгги имконияти бўлади.

Манбага кўра, Эндонинг ўрнига кўриб чиқилаётган номзодлардан бири — «Фиорентина» ярим ҳимоячиси Шер Н'Дур.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг