\"Ливерпуль\" ва \"Наполи\" Де Брюйне учун курашга қўшилди
Фото: Getty Images
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйнега даъвогар жамоалар сони ошмоқда. Бу ҳақда Жанлука Ди Марцио хабар берди.
Қайд этилишича, футболчига “Ливерпуль” ва “Наполи” ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бу жамоалар аллақачон бельгиялик хавбекнинг вакиллари билан боғланишган.
Шунингдек, унга МЛСнинг бир қатор жамоалари қизиқиш билдирмоқда. “Чикаго Файр" асосий даъвогар сифатида қаралмоқда.
Маълумот учун, Де Брюйне “шаҳарликлар” сафида барча турнирларда 36 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 8 ассистни амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист