locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпул» ва де Венга қизиқиш билдирмоқда

Мерсисайдликлар нидерландиялик футболчини ёзги трансферлар вақтида ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ливерпул» «Тоттенҳэм» клуби ҳимоячиси Микки ван де Венга қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайдликлар нидерландиялик футболчини 2026 йил ёзида ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Томас Франк бошчилигидаги лондонликлар дуч келаётган муаммолар ҳимоячининг трансферига олиб келиши эҳтимолдан холи эмас. Англия Кубогида «Тоттенҳэм» «Астон Вилла»га 1:2 ҳисобига мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этганидан сўнг, ван де Вен жамоа ўйини борасида танқидий фикрлар билдирган.

Аввалроқ «Ливерпул» ҳимоячиси Жованни Леони жароҳат сабаб мавсум охиригача сафдан чиққанлиги, шунингдек, «қизиллар» мудофаасини кучайтириш вариантларидан бири ҳисобланган Марк Гехининг «Кристал Пэлас»дан «Манчестер Сити»га ўтгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жорий мавсумда Микки ван де Вен барча мусобақаларда «Тоттенҳэм» сафида 29 та учрашувда майдонга тушиб, олти бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган ҳамда битта голли узатмага муаллифлик қилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг