«Ливерпуль» ва «Челси» Свен Ботманга қизиқиш билдирмоқда
Мерсисайдликлар яқин вақт ичида музокараларни бошлашни режалаштирган.
ФОТО: Getty Images
«Ливерпуль» ва «Челси» «Ньюкасл» марказий ҳимоячиси Свен Ботманга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар берди.
Манбага кўра, мерсисайдликлар яқин вақт ичида 25 ёшли футболчини қўлга киритиш учун ҳаракат бошлаши кутилмоқда.
Қайд этилишича, «Ньюкасл» раҳбарияти ўзининг асосий ҳимоячисини қўйиб юбориш ниятида эмас. Клуб спорт директори учун Ботман билан янги шартнома бўйича музокараларни бошлаш — устувор вазифалардан бири ҳисобланади.
Маълумот учун, Ботман жорий мавсум барча турнирларда 13 та ўйинда майдонга тушди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 40 миллион евроға баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист