locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль» ва «Челси» эквадорлик ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда

Шунингдек, «Ман Сити» ва «Тоттенхэм» ҳам вазиятни кузатиб бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпуль» ва «Челси» эквадорлик ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда
ФОТО: Getty Images

Сўнгги ҳафталарда «Ливерпуль» ва «Челси» клублари Эквадор миллий жамоаси ҳамда «Брюгге» ҳимоячиси Хоэл Ордонеснинг вакиллари билан боғланиб, футболчини январ ойида трансфер қилиш имкониятини муҳокама қилган. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.

Манбага кўра, 21 ёшли футболчига сўнгги пайтларда «Манчестер Сити» ва «Тоттенхэм» клублари ҳам қизиқиш билдирган.

Жорий мавсумда Ордонес барча мусобақалар доирасида 18 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол муаллифи бўлган. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталидаги маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 28 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг