«Ливерпуль» Уортонга жиддий қизиқиш билдирмоқда
Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 70 миллион еврога баҳоламоқда.
ФОТО: Getty images
«Кристал Пэлас» ярим ҳимоячиси Адам Уортон фаолиятини «Ливерпуль»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
Манбага кўра, мерсисайдликлар Уортонни диққат билан кузатиб бормоқда.
Кутилишича, футболчи яқин икки трансфер ойнасидан бирида «Кристал Пэлас»ни тарк этиши мумкин.
Жорий мавсумда Адам Уортон барча мусобақалар ҳисобида тўртта ўйинда майдонга тушди. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 70 миллион еврога баҳоламоқда.